1

Самарқандда 29 ёшли келиннинг уксус ичиб, ўз жонига қасд қилгани ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

ЖАМИЯТ 01.07.2022, 10:12
Самарқандда 29 ёшли келиннинг уксус ичиб, ўз жонига қасд қилгани ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Аввалроқ Самарқандда 29 ёшли аёл уксус ичиб ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Унга кўра, 2022 йил 24 июнь куни Самарқанд шаҳри “Боғбонлар” маҳалласи Янгравот кўчасида яшовчи 11.01.1993 йилда туғилган Н.М. “уксус кислотасидан ўткир заҳарланиш” ташхиси билан РШТТЁМ Самарқанд филиали хирургия бўлимига ётқизилган.

2022 йил 27 июнь куни Н.М.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган. Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётган эди. 

Айни пайтда Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, Самарқандда 29 ёшли аёл уксус кислотасидан заҳарланиб, вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1