Куни кеча “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосан 2016 йил 19 июлдан Сарвар ва Комил ҳамда Ситора Фармоноваларнинг лицензиялари тугатилганлиги ҳақида хабар бергандик.
Ушбу расмий хабар юзасидан Sayyod.com нашри “Беном” гуруҳи йигитлари ва “Ўзбекнаво” расмийлари билан боғланиб жавоб олди.
– Бу хақида мана сиздан хозир билдик. Ҳайратдамиз! Четга чиқиш билан боғлиқ ишлар сўнгги пайт жудаям мураккаблашгандек лекин биз хамиша четга чиқаётганда расман “Ўзбекнаво”га айтганмиз ва ёзиб берганмиз. Қозоғистонда концерт уюштириш масаласида “Ўзбекнаво”га мурожаат қилинганида, четга чиқишни тартибга соладиган масъул ходим Азамат Нурматов ушбу концертни ташкилотчилари расмий хат билан мурожаат қилишларини сўради. Ташкилотчилар юридик шахс бўлмаганини тушунтирсак хам кўнишмади. Кейин ташкилотчилар фирма орқали чиқиб расмий хат ва ундаги мухри билан мурожаат қилишганида эса “Ўзбекнаво” рад жавобини берди. Биз олдиндан концерт гонорарини олганимиз учун концертни бекор қила олмадик ва боришга мажбур бўлдик. Москвадан ташкилотчилар концерт бўйича мурожаат қилганида эса Азамат Нурматов янада қийин шарт қўйди, яъни элчихонадан рухсат олиш керак деб.
“Беном” гурухи маъмури Баҳрул:
– Хуллас элчихонамизга Москвадан ташкилотчилар мурожаат қилганида элчихонадагилар бундай тартибдан хабаримиз йўқ дейишган. Кейин Қозоғистон билан боғлиқ хужжатларда қандай талаблар қўйилган бўлса шуларни амалга оширишни бошладик. Азамат Нурматов мурожаатни фирманинг махсус бланкасидаги турини талаб қилди, уни хам берилганида концерт зали манзили, қайси туманда жойлашгани ва аввал у ерда кимлар концерт бергани хақидаги маълумотларни ёзиб Россиядаги элчихонамизга тақдим этишни сўради. Мана шу хаммасини элчихонага тақдим этилганида эса элчихона ходимлари “Биз концерт ташкилотчилари эмасмиз, биз элчихонамиз” дейишди.
“Ўзбекнаво” концертга кимлар кириши, кимлар учун ташкил қилиниши ҳамда фирма эмас давлат ташкилоти концертни ташкиллаштириши керак дейишди. Хусусий фирмани концерт ташкиллаштиришга рухсат йўқ экан ва Россия маданият вазирлиги ташкиллаштириши керак экан. Биз ҳайратдамиз, Россия маданият вазирлигига бу қизиқ эмаску. “Ўзбекнаво”ни талаб қилинган ҳужжатлар рўйхатига концерт залини планировкасигача киритилди... кадастр.. Оҳир оқибат концерт кунига озгина қолганида концертни бекор қилишга мажбур бўлдик. Чипталарни пулини қайтариш ва шу бахона айланиб келиш учун Москвага бордик. У ерда Сарварни яқин дўсти тунги клуб очгани муносабати билан уни очилишига таклиф этди ва биз у ерда 3-4та ашула билан хизматда бўлдик. Чет элга чиқаётган бошқа хамма санъаткорларни концертларини ўша ердаги маданият вазирликлари ташкиллаштираётганмикин қизиқ...
ЯНА БИР ЭЪТИРОЗ
Комил: -Сарвар ва Комил “Беном” гуруҳидаги икки хонанда ҳар бир хизматдан иккисига бир гонорар олсаю, лекин лицензияга икки киши алоҳида пул тўлаб олса биз қандай қилиб ташкилотчиларга ҳар иккисига алохида пул тўланглар дея оламиз? Бунақада яккахон хонандалар қулай бўлиб бора-бора гурухлар йўқолиб кетадику. Гуруҳлар учун қандайдир бир енгилик ва чегирмалар бўлиши керак назаримда.