1

Шавкат Мирзиёев Роғун ГЭСини қуриш бўйича имзоланган келишув юзасидан Тожикистон ҳукуматига мактуб йўллади

ЖАМИЯТ 20.07.2016, 14:04
Теглар: Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Роғун ГЭСини қуриш бўйича имзоланган келишув юзасидан Тожикистон ҳукуматига мактуб йўллади

1 июль куни бир қатор мамлакатларнинг оммавий ахборот воситаларида “Роғун ГЭСи” ОАЖ ва Италиянинг “Salini Impregilo S.p.A” компанияси ўртасида Роғун ГЭС қурилиши бўйича келишув имзолангани ҳақида хабарлар тарқалди. 

2016 йилнинг 19 июль куни Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодага қуйидаги мазмундаги мактуб жўнатилган

Мактубда шундай дейилади:

«Матбуотда чоп этилган маълумотларга кўра, Тожикистон Республикаси ҳукумати Италиянинг «Salini Impregilo» компанияси билан Роғун ГЭСи қурилиши лойиҳасини амалга ошириш мақсадида  битим имзолаган. 

Шу муносабат билан яна бир Сизнинг эътиборингизни айрим жиҳатларга қаратишни зарур деб ҳисоблаймиз.

Аввало, мазкур қурилиш майдонида амалга оширилган бир қатор изланишлар, биринчи навбатда  Жаҳон Банки шафелигида ўтказилган халқаро комплекс экспертиза Роғун ГЭСининг қурилиши Марказий осиё минтақаси учун улкан ҳажмдаги хавф-хатарларни келтириб чиқариши мумкинлигини исботлаган. 

Ўзбекистон Бош вазирининг мактубида кўрсатиб ўтилганидек, бу борада қўшни мамлакатларнинг раҳбарлари ва экспертлари бир неча Тожикистон ҳукуматига ўз фикр ва мулоҳазаларини, хулосаларини маълум қилишган. 

Айнан шу сабабларга кўра, мазкур лойиҳанинг йирик миқёсдаги техноген, экологик, ижтимоий ва иқтисодий оқибатларини англаган ҳолда, Жаҳон банки Роғун ГЭСи қурилишини молиялаштиришдан воз кечган эди. 

Яна ва яна эслатишга тўғри келадики, Роғун ГЭСининг қайта тикланган  қурилиш лойиҳаси ўтган асрнинг 70-йилларида, ҳою ҳашамга, салобатга  ружу қўйилган  шўро даврида ишлаб чиқарилган. Мазкур лойиҳа бугунги кундаги талаб ва тажрпибалардан келиб чиққан ҳолда, қатъиян қайта кўриб чиқилиши лозим. 

Дунёда муқобили йўқ, 335 метр баландликдаги тўғонга эга бўлган улкан ГЭС лойиҳасини тиклаш  учун қурилиш майдони сифатида Рихтер шкаласи бўйича 9-10 балли зилзилалар юз бериб турадиган ушбу тоғли ҳудуднинг танланиши жиддий шубҳа ва гумонларни туғдириши мумкинлигини қайд этишга ҳожат ҳам бўлмаса керак  дейилади мактубда. 

Шунингдек, мазкур объект қурилишининг умумий смета қиймати 3,9 миллиард АҚШ миқдорида белгиланиши ҳам бир мунча тушунарсиз. Зеро, мазкур лойиҳа харажатлари кўрсатилган маблағдан анча  ошиб кетиши ортиқча изоҳга муҳтож эмас. Қолаверса, лойиҳани ҳужжатлаштириш ишлари тўла-тўкис якунига етказилмаган, нуфузли экспертлар томонидан билдирилган жиддий эътирозлар ҳам эътиборга олинмаган. 

Тожикистон ҳукуматининг Роғун ГЭСи қурилишини ҳар қандай вазиятда ҳам давом эттиришга қатъият билан интилиши, таваккалга асосланган қарор ва  саъй-ҳаракатлари  натижасида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатар ҳамда тузатиб бўлмас салбий оқибатлар жиддий ташвиш ва хавотир уйғотмаслиги мумкин эмас.

Тожикистон ҳукумати мамлакатни электр энергияси билан таъминлашдек мураккаб муаммони кичик ва ўрта ҳажмлаги ГЭСлар қуриш ёрдамида ҳал эта олади, деб ҳисоблашимизга барча асослар етарди. Чунки, Тожикистон ҳудудида бунинг учун жуда кўп дарёлар ва сув ресурслари мавжуд. 

Бизга маълумки, Тожикистонда мазкур истиқболли дастурлардан аллақачон амалда фойдаланиб келинмоқда дейилади қўшни мамлакат Бош вазирига йўлланган мактубда.

Эслатиб ўтамиз: Бир неча йилдирки, Тожикистон ҳукумати собиқ тузум йилларида ишлаб чиқилган Роғун ГЭСи қурилиши лойиҳасини қайта тиклашга ҳаракат қилиб келмоқда. 27 июнь куни мазкур лойиҳани амалга ошириш учун ўтказилган халқаро тентерда Италиянинг «Salini Impregilo S.p.A» компанияси ғолиб чиққан. Шу муносабат билан Душанбеда ушбу компания билан қиймати 3,9 млрд АҚШ долларига тенг битим имзоланган.» 

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1