АсосийSport

Ўзбекистон – Ироқ ўртоқлик ўйинига чипталар сотувга чиқди

2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Ироқ термасига қарши Тошкентда ўтказиладиган учрашуви учун чипталар сотувга чиқди, деб хабар беради ЎФФ матбуот хизмати. 

24 июль куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтадиган ўйин учун чиқарилган чипталар икки хил тоифада: SIP секторлар учун чиқарилган чипталар 30 000 сўм қилиб белгиланган бўлса, бошқа секторлар учун чипталар нархи 15 минг сўмдан. Чипталар “Бунёдкор” стадиони кассаларида 20 июль, соат 10:00дан бошлаб сотувда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Ироқ учрашуви Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, 21 июль куни соат 18:00да, “Жар” стадионида Ўзбекистон U-23 – Ироқ ўйини бўлиб ўтади. Ушбу ўйинга кириш бепул.

Бошқа янгиликлар