1

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликда автомобиль ишлаб чиқариши мумкин

ЖАМИЯТ 20.07.2016, 16:32
Теглар: Авто, Ўзбекистон, GM Uzbekistan
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликда автомобиль ишлаб чиқариши мумкин

21 июль куни Қозоғистоннинг “СариаркаАвтоПром” компаниясининг техник мутахассисларидан иборат делегация Ўзбекистонда меҳмон бўлади, деб ёзмоқда khabar.kz сайти. Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембоев икки давлат ўзаро ҳамкорликда янги авторусум ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариши мумкинлигини айтди, деб ёзади Carzone нашри.

“СариаркаАвтоПром” компанияси Toyota, Hyundai, SsangYong, Geely, JAC авторусумлари ва Iveco махсус техникасини ишлаб чиқаради.

Қозоғистон делегацияси “Самарқанд автомобиль заводи”, GM Uzbekistan, JV MAN Auto – Uzbekistan корхоналарида бўлади. Делегация таркибидаги муҳандислар нафақат, умумий мавзуларни, балки ҳамкорлик лойиҳаси бўйича аниқ масалаларни муҳокама қилишади.

Ерик Утембоев асл мақсад “Қозоғистон ёки Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобилларни қайта ишлаб чиқариш эмас, иккала мамлакат ва бошқа давлат бозорларида харидоргир бўлган, ҳамкорларнинг ҳеч бири ишлаб чиқармайдиган русумларни топиш” эканлигини қайд этди.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1