АсосийSport

Ўзбекистон термаси “Уфа” клубини енга олмади

Австрияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси Вёргль шаҳрида Россия Премьер-лигаси вакили “Уфа” клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашувнинг 2-дақиқасида россияликлар ҳужумчиси Марсиньо ҳисобни очди. 19-дақиқада бурчак зарбасидан етказиб берилган тўпни Элдор Шомуродов боши билан дарвозага йўллади ва ҳисобнинг 1:1 кўриниш олишини таъминлади. 21-дақиқада эса “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров аниқ ва кучли зарбаси билан Ўзбекистоннинг иккинчи голига  муаллифлик қилди.

Учрашувнинг 59-дақиқада Марсиньо Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди. Бу - учрашувдаги сўнгги гол бўлиб қолди. 

Ўртоқлик учрашуви

“Уфа” – Ўзбекистон 2:2

Голлар: Марсиньо (2, 59-пен.) - Элдор Шомуродов (19), Жамшид Искандеров (21).

Бошқа янгиликлар