1

ОТМларга 663 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топширди

ЖАМИЯТ 22.07.2016, 10:54
Теглар: Университет
ОТМларга 663 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топширди

Қабул квотасида белгиланган бир ўринга 11,5 номзод кураш олиб боради.

Ўзбекистон олий таълим муассасаларига 663,2 мингдан зиёдроқ абитуриент ҳужжат топширди. Қабул кампанияси 20 июль куни якунига етди.

Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази маълумотларига кўра, бир талаба ўрни учун 11,5 киши кураш олиб боради. Бакалаврлар қабул квотаси ўтган йилгидан тахминан 300 ўрин камроқ бўлиб, 57,6 мингни ташкил этади.

Энг кўп Термиз давлат университети (37,6 минг ариза, бир ўринга 20,45 номзод), Қарши давлат университети (26,3 минг, 18,88) ва Андижон давлат университети (25,9 минг, 18,28)га ҳужжат топширилди, дея хабар беради “Газета.уз” нашри.

Бир ўринга энг кўп танлов Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида қайд этилди — 24,8 киши.

Ўтган йили мамлакатдаги ОТМларга 606 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириб, бир ўринга 10,45 номзод кураш олиб борган эди.

Ўзбекистондаги барча 58 ОТМда (чет эл ОТМлари ҳисобга олинмаганда) тест синовлари 1 август куни бўлиб ўтади.

Шарҳлар

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ДЕКАНИ МУОВИНИ 7 МИНГ ДОЛЛАР ПОРА ОЛАЁТГАНДА УШЛАНДИ

11.07.2017, 21:04

2017 йилнинг 10 июль куни тахминан соат 16:00ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг...
​Тошкент ахборот технологиялари университетида “биометрик тизимни алдайман деган “абитуриентлар” қўлга тушди

07.07.2017, 10:08

Аввал ҳабар қилганимиздек, Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда ўзининг тест синовларини ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш (идентификация) ва бошқариш...
​Олий таълим муассасаларида контракт миқдори ўзгаришсиз қолди

30.06.2017, 16:36

Олий таълим муассасаларида бакалавриат ва магистратура таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўлов-контракт миқдори ўзгаришсиз қолди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги “Республика...
​Бугун Ўзбекистон ОТМларида қабул комиссиялари иш бошлади

15.06.2017, 11:57

Бугун, 15 июндан эътиборан Ўзбекистон олий таълим даргоҳларида 2017-2018 ўқув йилларига ҳужжатлар қабули бошланди.Бу йил бакалаврларни қабул қилиш умумий квотаси 8 минг 400 тага ошган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1