Жорий йилнинг 1 июль куни 13 яшар бола уйидан чиқиб, кетиб қайтиб келмаган.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ хабар бериб, боланинг қидирувида кўмак сўрамоқда.
Маълум қилинишича, 2009 йилда туғилган Мухаммадсодиқов Шохимардон Хуршид ўғли, 2022 йилнинг 1 июль куни Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Нуробод МФЙдаги уйидан чиқиб кетган.
"Ҳурматли фуқаролар! Агар сизда юқоридаги шахснинг турар жойлари тўғрисида маълумот бўлса, энг яқин ички ишлар бўлимига, “102” ёки 71-233-71-47, 71-281-92-54 рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз",-дейилади хабарда.
Маълумот учун:
Белгилари: озғиндан келган, сочи ва кўзлари қора.
Кийимлари: бошида тўқ рангдаги кепка, эгнида қора ёзувли футболка, ўзи билан рюкзак олиб юради, оёғига шиппак кийган.






