Коронавирус инфекцияси аҳоли орасида кенг тарқалишининг олдини олиш ва унинг асоратларини янада камайтириш мақсадида Тошкентнинг 12 туманида COVID-19га ихтисослаштирилган махсус поликлиникалар фаолияти қайта ташкил этилганди.
Тошкентдаги махсус COVID поликлиникалар дам олиш кунларида ҳам узлуксиз ишламоқда. Айни дамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, мазкур поликлиникалар дам олиш кунларида ҳам узлуксиз ишламоқда.
"Хасталикни эрта босқичларда аниқлаш, беморларга ўз вақтида ташхис қўйиш ҳамда зарур даво муолажаларини олиб боришга мўлжалланган ушбу тиббиёт муассасалари байрам ва қўшимча дам олиш кунларида ҳам 24 соат давомида узлуксиз фаолият олиб бормоқда",-дейилади хабарда.
Маълумот учун, поликлиникалар қуйидаги манзилларда жойлашган:
Бектемир туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси:
Бектемир тумани, Водник даҳаси, 75-уй.
5-сонли Фтизиатрия диспансери :
Миробод тумани, 8-март кўчаси, 58-уй.
23-сон оилавий поликиника “Бирлик” филиали:
Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14-а уй.
1-сон Фтизиатрия диспансери:
Мирзо Улуғбек тумани, А. Югнакий мавзеси, 15-а уй.
58-сон оилавий поликлиника:
Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 44-уй.
11-сон оилавий поликлиника:
Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 147-уй.
3-сон Фтизиатрия диспансери:
Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 1-берк, 3-уй.
Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пульмонология маркази:
Чилонзор тумани, Лутфий 7, 33-уй, 1-хонадон.
4-сон фтизиатрия диспансери:
Юнусобод тумани, 3-тор, Ниязбек йўли, 6-уй.
42-сон оилавий поликлиника:
Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул кўчаси, 14-а уй.
2-сон фтизиатрия диспансери:
Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй.
Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери:
Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 7, 23-уй.
Эслатиб ўтамиз, мазкур муассасаларда коронавирусни аниқлаш бўйича экспресс ва ПЗР-тест олиш, биринчи ёрдам кўрсатиш, рентген текширувларини ўтказиш, касалликнинг оғир даражалари қайд этилган беморларни тез ёрдам машиналари орқали коронавирусга ихтисослашган шифохоналарга етказиш каби имкониятлар мавжуд.
Дилбар Абдунабиева.






