Тошкент шаҳар ИИББ 2022 йилнинг 1 июль куни Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Нуробод МФЙдаги уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган 2009 йилда туғилган Муҳаммадсодиқов Шохимардон Хуршид ўғлини топишда жамаотчиликдан кўмак сўрган эди.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар беришича, бола ҳозирда топилган.
Унинг аҳволи яхши, ҳавотирга ўрин йўқ.
" – Унинг қидирувида қатнашган барчага миннатдорчилик билдирамиз", – дейилади ИИББ хабарида.






