АсосийJinoyat

Навбатдаги қиморбозлар қўлга тушди

'Навбатдаги қиморбозлар қўлга тушди'ning rasmi

Қай макон ва замонда бўлмасин ўзгалар мулкини ўғирлаш, тортиб ёки алдаб олиш қораланган. Қонунда бу тоифа жиноятлар учун жазо чораси ҳам белгиланганлигини кўпчилик билса-да, ўзгалар мулкини алдаб ёки қимор ўйинлари орқали олишга уриниш ҳолатлари жамиятда ҳамон учраб турибди.

Қарши туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилатик тадбири давомида бир гуруҳ қиморбозлар ва уларга шароит яратиб берган шахснинг кирдикорлари фош этилди. Жумладан, 2022 йил 10 июл куни туманнинг “Хониён” МФЙда яшовчи фуқаро Ж.У. ўз уйида фуқаролар И.Х., О.С., Б.Н., Б.У., М.Т., Й.А., Д.С., Д.О. ва А.М.ларнинг таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ўйнашлари учун шароит яратиб бергани аниқланди.

Воқеа жойидан бир миллион икки юзи эллик минг сўм миқдорда пул ва 4 қути ўйин карталари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирги кунда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар