АсосийJamiyat

“Sevimli” телеканалининг журналист ва тасвирчисига куч ишлатилганлар устидан дастлабки тергов ҳаракатлари бошланди

'“Sevimli” телеканалининг журналист ва тасвирчисига куч ишлатилганлар устидан  дастлабки тергов ҳаракатлари бошланди'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 11 июнь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида U-23 Осиё кубоги чорак финали доирасида Ўзбекистон – Ироқ ўйинларини ёритишга борган ЎзММАга аъзо "Севимли" телеканалининг мухбири ва тасвирчисига  Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан куч ишлатилгани ҳақида маълумотлар тарқалди.  

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳолат юзасидан Бош прокуратура, Миллий гвардия ва ИИВга сўров юборганини  маълум қилган эди. 

Бош прокуратуранинг хабар беришича, журналистлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида келиб чиққан ҳолат ўрганилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

Таъкидланишича, терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан алоҳида назорат ўрнатилган.

    Бошқа янгиликлар