АсосийJinoyat

Фарғонада ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

'Фарғонада ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “А.” МЧЖ ходими М.Қ. фуқаро Ж.га танишлари ёрдамида “В” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув машғулотларига қатнашмасдан  олиб бериш эвазига 400 АҚШ долларини олган олган вақтида ушланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Хабарда айтилишича, шу каби, Қувасой шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Қ.М.” МЧЖ ходими И.М. фуқаро А.га “B” ва “С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 300 АҚШ доллари ва 500 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар