1

Бухородан қочиб кетган "Нурчилар" диний экстремистик ташкилотининг аъзоси Россиядан ушлаб келинди

ЖИНОЯТ 24.07.2022, 09:58
Бухородан қочиб кетган "Нурчилар" диний экстремистик ташкилотининг аъзоси Россиядан ушлаб келинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг хорижий ҳамкорлар билан амалга оширган тадбирлари натижасида республикамизда фаолияти тақиқланган «Нурчилар» диний экстремистик ташкилоти аъзоси фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар берди. 

1975 йилда Бухоро шаҳрида туғилган Тўхтамуродов Бобиржон Баратович «Нурчилар» ДЭТ аъзоси бўлиб, ушбу ташкилот сафида фаолият олиб борган.
У иқтидорли ёшларни «нурчилар» сафига жалб қилиш, уларни республикамиздаги демократик бошқарувга қарши тарбиялаш, шунингдек, ташкилотга тааллуқли бўлган экстремистик ғоялар билан йўғрилган материаллар ва адабиётларни тарқатиш билан шуғулланиб келган.

2010-2011 йилларда бир нечта жиноий шериклари ҳибсга олингач, Б.Тўхтамуродов жиноий жавобгарликдан қутилиш мақсадида Россия Федерациясига чиқиб кетган ва Новосибирск шаҳрида жиноий фаолиятини давом эттирган. Кўрилган қидирув чора-тадбирлари натижасида у мамлакатмизга олиб келинган.

Суд ҳукми билан Б.Тўхтамуродов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, у 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Фуқаролардан Интернет тармоғидан фойдаланиш жараёнида ва хорижда бўлиш давомида турли тақиқланган ташкилотлар, хусусан Ислом динини ниқоб қилиб фуқароларни ўз сафига жалб қилаётган экстремистик оқимлар ва террорчилик ташкилотлари, шунингдек диний даъватчиларга эргашишдан огоҳлантирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1