1

Бухорода “Тафтиш уз” сайтининг мухбирига нисбатан жиноят иши очилди

ЖИНОЯТ 24.07.2022, 10:57
Бухорода “Тафтиш уз” сайтининг мухбирига нисбатан жиноят иши очилди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида Жондор тумани Луқмон маҳалласида яшовчи, 1979 йилда туғилган А.З., “Тафтиш уз” расмий интернет нашрининг махсус мухбири, ўзининг ваколатига кирмасада М.Д. исмли шахсдан бошқа бир фуқаро Б.А. нинг фойдасига мажбурий ижро бюроси орқали ундирилиши лозим бўлган 5.000.000 сўм моддий зарар суммасини ундиришни тўхтатиб қўйиш эвазига 1.000.000 сўм миқдордаги пулларни сўраб, алдов йўли билан аввал 200.000 сўмни қўлга киритиб, сўнг қолган 800 000 сўм пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар берди.

Гумон қилинувчи А.З. билан олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида у, яна бир ҳолатда ўзганинг мулкини алдов йўли билан қўлга киритиб, текин бойлик ортириш мақсадида, бошқа бир фуқарога ҳам ўзини “Тафтиш уз” расмий интернет нашрининг махсус мухбири сифатида таништириб, унинг ишончига кириб, алдаб, акаси билан ўрталаридаги низоли уй бўйича кадастр ҳужжатларини унинг фойдасига расмийлаштириб беришга ёрдам беришини айтиб, 2022 йил апрель ойида 2.500.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги ҳам маълум бўлган.

 Мазкур ҳолатлар юзасидан “Тафтиш уз” расмий интернет нашрининг муҳбири З.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1