"Ҳудудгаз Пойтахт"нинг хабар беришича, Юнусобод тумани Янги шаҳар ва Чинобод кўчалари кесишмасидаги газ қувурида авария ҳолати юзага келган.
Шу сабабли, 24 июль соат 18:00 га қадар , соат "Отчопар-1", "Отчопар-2", "Юнусобод" ва "Оқтепа" маҳаллаларида ҳамда Янги шаҳар ва Чинобод кўчаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Таъмирлаш ишларидан сўнг, газ таъминоти қайта тикланади.






