«Ўзбектуризм» вақтинча Туркияга бормасликни тавсия этди

ЖАМИЯТ 28.07.2016, 17:14
Теглар: Туркия
«Ўзбектуризм» вақтинча Туркияга бормасликни тавсия этди

«Ўзбектуризм» фуқароларни Туркиянинг айрим қисмларида кескинликнинг юқори даражаси сақланиб қолаётганидан огоҳлантирди.

«Ўзбектуризм» Миллий компанияси Туркияга отланаётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқиб, сайёҳлик операторларига мазкур мамлакатда вужудга келган ижтимоий-сиёсий вазиятни ҳисобга олишни сўради, деб ёзади “Газета.уз” нашри.

“2016 йилнинг 27 июль ҳолатига кўра, Туркия Республикасининг айрим қисмларида кескинликнинг юқори даражаси сақланиб қолаётганини ҳисобга олган ҳолда Туркияга саёҳат қилиш хавфсиз эмас, — дейилади “Ўзбектуризм” хабарида. — Шу муносабат билан мазкур мамлакатдаги вазият барқарорлашгунга қадар Туркияга сафар қилиш тавсия этилмайди».

Айни пайтда Туркия ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқароларига зарурий эҳтиёткорлик чораларига риоя этиш тавсия қилинди.

Шарҳлар

Озарбайжон, Туркия ва Грузия ҳамкорлиги бўйича Боку декларацияси имзоланди

18.03.2024, 10:30

Озарбайжон, Туркия ва Грузия ташқи ишлар вазирларининг учрашуви якунлари бўйича Боку декларацияси имзоланди.Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов Туркия ва Грузия ташқи ишлар...
Туркиянинг биринчи Togg электромобили сотувга чиқди, унинг биринчи эгаси Эрдўғон бўлди (видео)

04.04.2023, 09:39

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркияда ишлаб чиқарилган Togg T10X электромобилининг биринчи эгаси бўлди. Бу ҳақда "Анадолу" хабар қилди. Анқарадаги Президент мажмуида автомобиль калитларини тантанали топшириш...
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг АҚШ доллари топиб олишди

14.02.2023, 13:14

Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...
⚡️“Туркияда ўқилаётган жанозалар бизнинг уйимизда бўлаётган мотамдир” (видео)

11.02.2023, 23:36

Туркия — ўзбекистонликлар энг кўп ташриф буюрадиган қадрдон давлат, тарихи тарихимизга ҳамоҳанг гўзал гўша. Афсуски, бугун унинг ўнлаб ҳудудлари аянчли манзара касб этмоқда. Туркия ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1