Ташқи ишлар вазири в.б. Амир Хон Муттакий бошчилигидаги Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси Тошкентга келди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кутиб олди.
Делегация 25-26 июль кунлари пойтахтда бўлиб ўтадиган "Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт" халқаро конференцияда иштирок этади.






