1

Самарқандда чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

ЖИНОЯТ 26.07.2022, 13:49
Самарқандда чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, Самарқанд шаҳридаги “Сиёб” деҳқон бозори атрофида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган К.Д. фуқаролар Э. ва Ў.га жами 3 000 АҚШ долларини 33 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1