Орынбаев Аманбай Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълум қилинишича, бунга қадар А.Орынбаев Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида фаолият юритган.