АсосийSport

Бензема ҳам Роналду каби УЕФА Суперкубогида иштирок этмайди

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Карим Бензема "Севилья"га қарши УЕФА Суперкубоги баҳсини ўтказиб юборади. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, франциялик футболчи белидан жароҳат олган ва Суперкубок ўйинигача ундан фориғ бўлолмайди. Мазкур беллашув 9 август куни Норвегияда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйинда мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам майдонга туша олмайди. Бу ҳақда португалиялик футболчи ўзи маълум қилган эди

Бошқа янгиликлар