АсосийJamiyat

Хоразмдаги боғчада вафот этган 5 ёшли бола воқеасига прокуратура изоҳ берди

'Хоразмдаги боғчада вафот этган 5 ёшли бола воқеасига прокуратура изоҳ берди'ning rasmi

3 август куни Хоразмдаги боғчада 5 ёшли бола вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат прокуратура ходимлари томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, Хонқа тумани "Тома" маҳалласида жойлашган 24-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти 2-катта гуруҳ тарбияланувчиси Ўринбоев Шодиёр Азизбек ўғли (30.06.2017 йилда туғилган, 5 ёш) 03.08.2022 йил боғчада тушликдан кейин соат 12.20 ларда ўзини ёмон ҳис қила бошлаганлигини пайқаган тарбиячи А.Рўзметова боғча ҳамшираси А.Жумабоевани чақирган.

Ҳамшира А.Рўзметова томонидан Ш.Ўринбоевга биринчи ёрдам кўрсатилган ва бу ҳақда тез тиббий ёрдам ҳамда боланинг ота-онасига хабар берилган.

Ш.Ўринбоев тез тиббий ёрдам машинасида Хонқа ТТБга олиб борилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Марҳум Ш.Ўринбоевнинг ота-онаси А.Қаландаров ва М.Артиқбаеваларга кўра, Ш.Ўринбоевнинг тутқаноғи тутиб турган. Бироқ бу ҳақда мактабгача таълим муассасаси ходимларини огоҳлантиришмаган, шунингдек, Ш.Ўринбоев эпилепсия ёки бошқа касаллик билан тиббиёт бирлашмасида ҳисобда турмаган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Хонқа туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар