Кеча юртимизда 37 нафар кишида коронавирус аниқланиб, касалликдан 60 нафарга яқин бемор соғайди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 3 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 243232 (+37) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
-3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
-1 нафари Андижон вилоятида,
-3 нафари Бухоро вилоятида,
-2 нафари Жиззах вилоятида,
-3 нафари Қашқадарё вилоятида,
-2 нафари Навоий вилоятида,
-2 нафари Наманган вилоятида,
-4 нафари Самарқанд вилоятида,
- 2 нафари Фарғона вилоятида,
-3 нафари Хоразм вилоятида,
-4 нафари Тошкент вилоятида,
-8 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 240478 (+58) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.






