Профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳафта давомида соат 01:00 дан 04:00 гача POS ва Э-POS терминалларининг процессинг маркази билан алоқаси вақтинчалик узилиши мумкин. Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг маркази хабар бермоқда.
“Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз”,— дейилади хабарда.
03.08.2016 09:33





