Президент таълим муассасаларининг Қорақалпоғистондаги имтиҳонлар санаси ўзгарганидан ва бу тест синовлари жавоблари эълон қилиниши ортга сурилишига сабаб бўлди.
Шу сабаб охирги имтиҳон кеча, 7-август санасида бўлиб ўтди. Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга 2022-2023 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари айнан 7 август куни якунига етгани ҳақида расмий саҳифаларимизда хабар беилгаан.
Шу боис Президент таълим муассасалари агентлиги ота-оналарга мурожаат билан чиқди:
"Ҳурматли ота-оналар ва ўқувчилар, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида янги ташкил этилган барча ихтисослаштирилган мактабларнинг имтиҳон натижалари бир вақтда эълон қилинади.
Ижтимоий тармоқларда имтиҳон жавоблари кечикишига “Бойларнинг болалари саралаб олиняпти” деган мазмундаги хабарлар ҳақиқатга мос келмаслигини ва имтиҳон натижалари тез орада эълон қилинишини маълум қиламиз" дейилади мурожаатда.






