АсосийJamiyat

Наманганда маст ҳайдовчининг устидан кулган ЙПХ ходимларига нисбатан текширув тайинланди

'Наманганда маст ҳайдовчининг устидан кулган ЙПХ ходимларига нисбатан текширув тайинланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Наманганда  ЙПХ ходимлари маст ҳайдовчининг устидан кулишгани акс этган видео тарқалди. 

 

Вилоят ИИБ томонидан ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Таъкидланишича, 2022 йил 29 июль куни Тўрақўрғон туманига хизматга жалб этилган Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ 2-сафарбар гуруҳи инспекторлари соат 10:00 лар чамасида "ВАЗ-2106" русумли автомашинани тўхтатиб текширганда, ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсирида автомашина бошқариб келаётганлиги аниқланган. Автомашинани вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилиб, тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган. 

Видеотасвирда акс этган ходимларнинг фуқаро олдидаги хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланганлиги маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар