1

Тошкентда автобуслар ҳаракатини кузатувчи TashBus иловаси ишга туширилди

ЖАМИЯТ 04.08.2016, 10:29
Теглар: Автобус, Телефон
Тошкентда автобуслар ҳаракатини кузатувчи TashBus иловаси ишга туширилди

“Тошшаҳартрансхизмат” компанияси Тошкентдаги автобуслар ҳаракатини кузатишга имкон берувчи TashBus (Android) мобиль иловаси тест режимида ишга туширилганини маълум қилди, деб ёзади “Газета.uz”

Илова ёрдамида фойдаланувчи белгиланган йўналишдаги автобум ҳаракатини кузатиши, унинг керакли бекатга келиш вақтини билиши, давлат рақами, ҳаракат тезлиги ва автобекатгача бўлган масофани аниқлаши мумкин.

Бекатлар каталоги қайси йўналишлар белгиланган бекат орқали ўтишни аниқлашга имкон беради. Қидирув функцияси орқали автобусларни рақами, бекатларни эса номи бўйича топишга шароит туғдиради. Йўналишни тезкор топиш учун уни танланганлар рўйхатига киритиб қўйиш кифоя қилади.

“Тошшаҳартрансхизмат”нинг Grand Technology System компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиққан иловаси пойтахт автобус йўналишларининг барчасини қамраб олган. Яқин вақтлар ичида илованинг iOS талқини ҳам ишга туширилади. Бундан ташқари, дастурчилар режасида www.tashbus.uz сайтида унинг веб-кўринишини ишлаб чиқиш ҳам жой олган.

Шарҳлар

Санкт-Петербургда йўловчи автобус дарёга тушиб кетди

10.05.2024, 18:04

Санкт-Петербург шаҳри марказида ичида ўнлаб йўловчилар бўлган автобус Мойка дарёсига қулади. Ҳолат акс этган кадрлар ижтимоий тармоқларда тарқалган. Бу ҳақда РИО Новости хабар берди.“Фонтанка” нашри гувоҳларга...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Қозоғистонда 33 нафар ўзбекистонлик йўловчи бўлган автобус тўхтаб қолди

03.02.2023, 10:42

Жорий йил 1 февраль куни соат 07:57 да Қозоғистоннинг Жуалин тумани Нурликент қишлоғи яқинида автобус Олмаота-Тошкент автомобиль йўлининг 570-километрида тўхтаб қолган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Жамбил...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1