1

Тошкент аэропортининг янги терминали Ҳумо қуши кўринишида бўлади (Фото)

ЖАМИЯТ 04.08.2016, 11:24
Теглар: Аэропорт
Тошкент аэропортининг янги терминали Ҳумо қуши кўринишида бўлади (Фото)

Ўзбекистон пойтахтининг янги халқаро йўловчи терминали («Тошкент-4») уч йил давомида — 2019 йил сўнгига қадар бунёд этилади. Корея Республикаси ҳукумати кўмагида амалга оширилаётган лойиҳа қиймати 336,443 млн АҚШ долларини ташкил этади. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда.  

Ҳозирги «Тошкент-2» халқаро терминали ўрнини эгалловчи майдони 86,94 минг кв. м бўлган «Тошкент-4» ишга туширилганидан сўнг ҳар йили 5,7 миллион йўловчини қабул қилади олади.

Мазкур маълумотлар корейс томонидан 3 август куни Ўзбекистон ҳукуматига етказилган лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари (ТИА) да ўз аксини топган, дея хабар қилди Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ваколатхонаси.

Ўзбекистон ҳукумати 2015 йил майда KOICA агентлигига Тошкент аэропорти лойиҳаси ТИАси ва уни бошқариш бўйича мастер-планни ишлаб чиқариш вазифасини топширган эди. Ўтган йили охирида KOICA лойиҳани амалга ошириш учун Инчон аэропорти бошчилигидаги бешта корейс компаниясидан ташкил топган консорциум (консорциумга Heerim Architects & Planners, Yooshin Engineering, EY Hanyong ва Кореа транспорт институти ҳам киритилган)ни ташкил этди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси матбуот хизмати хабарига кўра, корейс мутахассислари Тошкент аэропорти инфратузилмаси ва Ўзбекистон авиацион соҳасининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш ҳамда “Тошкент-4” терминали қурилиши концепциясини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш истиқболлари бўйича катта ҳажмли ишларни амалга оширди.

Томонлар лойиҳа қийматини оптималлаштириш бўйича ҳам иш олиб борди. Корейс мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари ва қўшимчалари ҳисобга олинган ҳолда ТИА такомиллаштирилди.

Лойиҳа бош менежери Ким Донг Чел (Инчон аэропорти) уни тақдим этар экан, лойиҳачилар дунёдаги энг яхши аэропортлардан бири деб тан олинган Инчон аэропортини қуриш ва бошқаришда тўплаган тажрибаларига асосланган ҳолда Ўзбекистон ҳукумати талабларига жавоб берувчи энг мақбул режани тузиш ҳамда натижага эришиш учун бор имкониятларни ишга солди.

UzReport хабарига кўра, дизайнерлар режасига кўра, янги терминал қуш парвоз қиладиган баландликдан қанотларини ёйган Хумони эслатади. У 36 самолётга мўлжалланган перрон ва 1700 машинани сиғдирадиган автотураргоҳга эга бўлиб, бир соатда 1500 йўловчига хизмат кўрсата олади.

“Тошкент-4” йўловчи терминали қурилиши бўйича инвестицион лойиҳа ўтган йили Президент томонидан тасдиқланган 2015−2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаларини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурига киритилган. Лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишларини жорий йилдан бошлаш белгиланган.

Шарҳлар

Қарши аэропорти фаолияти вақтинча чекланди

12.12.2022, 09:51

Ноқулай об-ҳаво Қарши аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди, дея хабар бермоқда "Uzbekistan Airports"Маълум қилинишича, кўриш чегарасининг пасайиши, туман ва кучли шамол "Азимут" авиакомпанияси рейсини Самарқанддаги...
Самарқанд халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этилади

24.09.2022, 10:47

Ўзбекистонда туризм салоҳиятини ошириш, янги барпо этилган Самарқанд халқаро аэропорти имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш ҳамда авиаташувлар бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида 2022 йил 1 октябрдан Самарқанд...
Ямандаги халқаро аэропортда портлаш юз берди. Қурбонлар бор

31.10.2021, 00:22

Яманнинг Адан шаҳридаги аэропортда портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда AlArabiya телеканали хабар бермоқда. Reuters агентлигининг маълумотига кўра, портлаш Адан халқаро аэропортида...
"Тошкент 3" аэропорти ўз фаолиятини тикламоқда

30.08.2021, 13:42

Аввалроқ,  Тошкент 3 аэропорти 19 августдан бошлаб номаълум муддатга ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.Маълум бўлишича, 2021 йил 31 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи Тошкент...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1