Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Фридунович Абдухолиқовнинг таваллуд айёми! Бу ҳақда Кинематография агентлиги маълум қилди ва табрик йўллади. Табрикда қуйидагилар айтилган:
Ушбу кун муносабати билан барча киноижодкорлар номидан Фирдавс Фридуновичга узоқ-умр, сиҳат-саломатлик ва оилавий хотиржамлик тилаймиз.
Алоҳида эътироф этиш керакки, Фирдавс Фридуновичнинг бевосита саъй-ҳаракатлари натижасида миллий кино соҳасини йилдан йилга ривожлантириш, фильмлар ишлаб чиқариш самарадорлигига эришиш, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш, Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш, Бутунроссия Давлат кинематография институти Тошкент филиалини очиш, Миллий кинематографияни ривожлантириш марказини ташкил этиш, “Киночилар уйи”, “Ўзбекистон миллий кинофонди”ни қайта ташкил этиш ва бошқа кўплаб ишлар амалга оширилди.
Ҳурматли Фирдавс Фридунович!
Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ва ўзбек киносини жаҳон бозорида кенг ёйилишида олиб бораётган машаққатли ишларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин!
Биз ҳам — кўп сонли журналистлар ва таҳририятимиз номидан Фирдавс Фридунович Абдухолиқовни ушбу табаррук ёшлари билан чин дилдан муборакбод этиб, уларга халқ фаровонлиги, юрт равнақи йўлидаги фаолиятларида куч-ғайрат ва омадлар тилаб қоламиз. Туғилган кунингиз муборак бўлсин, Устоз!






