1

"Тестология қоидаларига зид эмас!"

ЖАМИЯТ 14.08.2022, 19:00
"Тестология қоидаларига зид эмас!"

Физика фанидан тест топшириқлари Туркиядан шундайлигича кўчирилгани айтилган хабарга муносабат билдирилди.

Маълум қилинишича, телеграм каналларда Давлат тест марказининг физика фанидан экспертлари танқид қилиниб, физика фанидан айрим тест топшириқлари Туркиядан шундайлигича кўчириб олингани айтилган.

"Қайд этиш керакки, физика фанидан келтирилган тест топшириқлари турк тилидаги тест топшириқларидан ёки бошқа манбалардан кўчириб олинмаган. Балки хорижий ташкилотлар томонидан тузилган тест топшириқлари ўрганилиб, улардан ғоя олинган ҳолда янги тест топшириқлари шакллантирилган. Бу тестология қоидаларига ва муаллифлик ҳуқуқига зид эмас",-демоқда ДТМ марказ.

Қайд этилишича, марказнинг экспертлари томонидан тузилган тест топшириқлари хорижий манбалардаги саволлар билан бир хил эмас ва улар Ўзбекистондаги давлат таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурлари асосида тузилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1