1

Гулнора Каримованинг жиноий активлари Швейцариядан Ўзбекистонга қайтарилади

ЖАМИЯТ 16.08.2022, 17:43
Теглар: Гулнора Каримова
Гулнора Каримованинг жиноий активлари Швейцариядан Ўзбекистонга қайтарилади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2022 йил 16 августда Берн шаҳрида (Швейцария) Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида “Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасидаги Швейцария Конфедерацияси ҳудудида конфискация қилинган ноқонуний орттирилган активларни Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг манфаатларида қайтариш йўллари тўғрисида”ги битим имзоланганлигини маълум қилди.

Маълум қилинишича, битимни Ўзбекистон Республикаси номидан адлия вазири Р. Давлетов ва Швейцария номидан ушбу мамлакатнинг Президенти И. Кассис имзолади.

Битимни имзолаш маросимида, шунингдек БМТ вакиллари, хусусан БМТнинг Кўп-шериклик траст жамғармаси офиси ижрочи координатори Дж. Топпинг иштирок этди.

Битимнинг имзоланиши илгари Г. Каримова бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ томонидан ноқонуний равишда орттирилган ва Швейцарияда легаллаштирилган 131 млнАҚШ долларининг Швейцария томонидан Ўзбекистон халқига дарҳол қайтарилишини англатади.

Қайд этилишича, ушбу битимнинг тузилиши ўтган 2 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ваколатли идоралари ҳамда Швейцариянинг Ташқи ишлар вазирлиги ва манфаатдор вазирликлари билан БМТ иштирокидаги самарали ва натижадор ҳамкорлик, шунингдек, синчковлик билан амалга оширилган ишлар ва бир неча давралардан иборат музокараларнинг натижасидир.

Битим ноқонуний орттирилган тақрибан 131 млн АҚШ долларига (тақрибан 1,4 трлн сўм) тенг активларни Ўзбекистонга қайтаришни, ноқонуний орттирилган активларни қайтаришнинг асосий принциплари, механизм ва мақсадларини белгилайди.

 

Шарҳлар

Гулнора Каримова бошчилигидаги жиноий гуруҳнинг Швейцариядан ташқари яна қайси давлатларда жиноий активлари борлиги маълум қилинди

13.09.2022, 13:05

Адлия вазирлигида бўлиб ўтган Г.Каримовага илгари тегишли бўлган активларни қайтаришга қаратилган Реституцияга оид битим бўйича матбуот анжуманида қайд этилишича, Швейцарияда жойлашган активлардан ташқари, Гулнора Каримова...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1