Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Учкўприк, Данғара, Фарғона, Тошлоқ, Қўштепа туманлари, Қўқон, Марғилон ва Фарғона шаҳарлари ҳудуди чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасини кўриб чиқишди.Бу ҳақда қуйи палата матбулот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, мазкур ҳужжатда ҳудудларнинг яхлитлиги, маъмурий-ҳудудий бирликларидаги давлат бошқарувининг самарадорлиги ҳамда маъмурий- ҳудудий бирликларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилиши асосий тамойиллардан бири ҳисобланиши белгиланмоқда.
Ушбу қарорнинг қабул қилиниши Фарғона вилояти маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини тартибга солиш, маҳаллий давлат ҳокимликлари органлари томонидан ҳудуд бошқарувини янада соддалаштиришга олиб келади. Эътиборли томони, Фарғона вилояти шаҳарлари ва туманлари чегарасидаги муаммоли масалаларни ечиш, аҳоли турмуш даражаси сифатини ошириш, ижтимоий инфратузилмалар ҳамда йўл хўжалигини тубдан яхшилашга хизмат қилади.
Мажлисда қарор лойиҳаси қабул қилинди.
29.04.2023, 11:56
Фарғона вилоятида даҳшатли қотиллик юз берди. Бу ҳақда "Миллар" дастурида хабар қилинди.Маълум қилинишича, эркак ўзининг хотини ва қанотасини ваҳшийларча пичоқлаб ўлдирган. Бунга сабаб оилавий келишмовчилик...07.03.2023, 13:30
Фарғонада 20 ёшли ўғил оилавий келишмовчилик сабаб ўз онасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда "zamon" информацион дастурида хабар қилинди. Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Марғилон шаҳар "Дўстлик" маҳалласида яшовчи...17.12.2022, 10:55
Телеграм каналлардан бирида Фарғона вилояти Бувайда тумани ҳокимининг собиқ 1-ўринбосари бўлган Дехқонов Мирзохиджон бундан 2 йил аввал 20 000 доллар пора билан қўлга тушиб, озодликдан...28.11.2022, 09:55
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Олтиариқ туманида 3 нафар қиз пичоқлангани ҳақида хабарлар тарқлди. Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати ҳолатга ойдинлик киритди.Маълум бўлишича жорий йилнинг 26...