"Hududgaz Poytaxt"нинг маълум қилишича, бугун пойтахтнинг айрим туманларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Жумладан, Учтепа тумани Истироҳат кўчасидан ўтган ўрта босимли Д-530 мм ер ости газ қувурини куз-қиш мавсумига шай ҳолга келтириш мақсадида, бугун соат 10:00 дан 18:00 га қадар Учтепа тумани Истироҳат кўчасида, Тошкент кичик халқа автомобиль йўли кўчасида, Дегрез кўчасида, Шайхонтоҳур туманининг “Катта ҳовуз”, “Янгишаҳар”, “Жалилобод” маҳаллаларида, Қўрғонча, Истироҳат, Кўкча дарвоза, Ранний кўчаларида, “Ц-26” мавзеда, “Ц-3” мавзеда жойлашган Сув иситиш қозонхонасида ҳамда юқорида кўрсатиб ўтилган манзиллардаги улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шунингдек, Юнусобод тумани Наманган кўчасида жойлашган газ қувурини мавсумга тайёрлаш мақсадида бугун соат 10:00 дан 18:00 гача таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу вақт оралиғида Наманган, Гулчилар, Наманган 1-тор кўчаларида газ таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланиши айтилган хабарда.






