АсосийJamiyat

“Биз биргамиз, биз бир кучмиз!” шиори остидаги тинчлик марафони ўтказилди

'“Биз биргамиз, биз бир кучмиз!” шиори остидаги тинчлик марафони ўтказилди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида “Биз биргамиз, биз бир кучмиз!” шиори остида 5 км масофага югуриш марафони ўтказилди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Марафонда Нукус шаҳрида жойлашган спорт таълими муассасаларидан 300 нафар спортчи ёшлар, олий таълим муассасаларидан 250 нафар талаба ёшлар ҳамда Нукус шаҳридаги маҳаллалардан 200 нафарга яқин, жами 700 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.  

Энг яхши натижа кўрсатган 6 нафар иштирокчига велосипедлар совға қилинди. 100 нафар ёшларга спорт формалари топширилди.

    Бошқа янгиликлар