АсосийJamiyat

Uzcard'нинг давлатга қарашли улушлари хусусийлаштирилмоқда

'Uzcard'нинг давлатга қарашли улушлари хусусийлаштирилмоқда'ning rasmi

 “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ устав капиталидаги тегишли банклар (5 та давлат банки)нинг жами 75% улуши Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилгани хабар қилинди.

Қайд этилишича, давлат тендер комиссияси томонидан Жамиятдаги 75% давлат улуши мустақил баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда баҳолатиб сотилиши тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган.

"Давлат активларини бошқариш агентлиги Жамият устав капиталидаги 75 % давлат улушини сотиш учун “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддаси талабларига мувофиқ давлат улушини сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишлари мумкинлиги тўғрисида жамиятнинг қолган иштирокчиларини ҳамда жамиятнинг ўзини ёзма равишда хабардор қилади",-дейилади хабарда.

Таъкидлаб ўтилганидек, жамиятнинг бошқа иштирокчилари томонидан сотиб олишдаги имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланилмаган тақдирда ушбу давлат улушини белгиланган тартибда оммавий савдолар орқали сотиш чоралари кўрилади ва бу тўғрисида қўшимча ахборот берилади.

    Бошқа янгиликлар