АсосийJamiyat

Омборхонасида гиёҳванд модда сақлаган андижонлик шахс қўлга олинди

Андижон вилоятининг Избоскан туманида ички ишлар ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирлар натижасида 1969 йилда туғилган, маҳаллий аҳолига мансуб фуқаронинг уйидаги омборхонасида 3 килограмм 245 граммдан ортиқ миқдордаги марихуана гиёҳванд моддаси яшириб қўйилгани аниқланди ва далилий ашё сифатида олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар