Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси Италия чемпиони – "Ювентус"дан ярим ҳимоячи Пол Погбани сотиб олганини расмий сайтида маълум қилди.
Франциялик 23 ёшли футболчи кеча манкунианларнинг Каррингтондаги базасида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва 5 йиллик шартнома имзолади.
Футболчининг трансфери учун “қизил иблислар” 105 миллион евро тўлади ва бу Погбани дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантирди.





