Хитой лойиҳалаш институтининг 80 нафар мутахассиси Қирғизистонга келиб, Хитой - Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли қурилиши учун техник-иқтисодий асосни тайёрлаш бўйича ишларни бошлади.
Қирғизистон раҳбарияти лойиҳани тезроқ амалга оширишга қатъий эътибор қаратмоқда ва имкон қадар тезроқ техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, темир йўл қурилиши тўғрисидаги битим сентабр ойида ШҲТ саммитида имзоланиши режалаштирилган.
Ушбу магистрал Хитой темир йўлларини Ўзбекистон билан боғлаб, сўнгра Афғонистон, Эрон ва Туркияга чиқиш имкониятини яратади. Лойиҳанинг амалга оширилиши Марказий Осиёни муҳим транзит йўлига айлантиради.






