АсосийJamiyat

Апелляция аризалари мандатдан кейин 10 кун давомида қабул қилинади

'Апелляция аризалари мандатдан кейин 10 кун давомида қабул қилинади'ning rasmi

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган ва натижасидан норози бўлган абитуриентлар якуний танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун давомида апеллация шикояти беришлари мумкин бўлади.

Апеллация аризалари my.dtm.uz сайти орқали абитуриентнинг шахсий кабинетида онлайн тарзда қабул қилинади.

Бунда абитуриент апеллация шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

Апеллация аризасини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши керак.  

 

    Бошқа янгиликлар