АсосийJamiyat

Тошкентда яна бир метро бекатига сув тошиб чиқди

'Тошкентда яна бир метро бекатига сув тошиб чиқди'ning rasmi

Тошкент метросининг «Тинчлик» бекати кириш йўлагига 23 август куни сув тошиб чиқди. «Veolia Energy Tashkent» матбуот хизмати ҳолатга нима сабаб бўлганини маълум қилди.

Келтирилишича, «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК томонидан 2022-2023 йилларда иситиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида жорий йил 23 август куни 1-ИМ қозонхонасининг амал қилиш ҳудудида иссиқлик қувурларининг механик чидамлилиги ва зичлилиги (юқори босимда) синовдан ўтказилган.

Олдидан келишилган жадвал асосида ўтказилган синов жараёнида 3-ИМга уланган «Тинчлик» метро бекати яқинидаги иссиқлик тармоғида авария содир бўлди, натижада метрога тушиш йўлагида девордан иссиқ сув тошиб чиқиши кузатилган.

«‘Veolia Energy Tashkent’ МЧЖ ХК Олмазор туман бошқармаси ходимлари томонидан махсус техникалар ёрдамида авария ҳолати юзага келган метронинг кириш йўлагида сув тошиши тўхтатилди. Ҳозирда аварияни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда», дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар