Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод қилинди.
Маълумот ўрнида, Абдувоҳидов бу лавозимда 2018 йилнинг ўрталаридан бери ишлаётган эди.
Бунгача у ташқи ишлар вазири ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ва Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ректор лавозимларида ҳам фаолият юритган.






