АсосийJamiyat

Тошкентда 23 ёшли қашқадарёлик йигит бедарак йўқолди

'Тошкентда 23 ёшли қашқадарёлик йигит  бедарак йўқолди'ning rasmi

1999 йил 13 сентябрда туғилган Отабоев Бобурбек Олимжон ўғли 2022 йилнинг 21 апрель куни Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган “Топчан” номли меҳмонхонадан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. 

Миробод туман бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ  ушбу фуқарони излаб топишда фуқаролардан амалий ёрдам беришни сўрамоқда. 

Асли Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри, Қарлиқхона МФЙ, Лабиховуз кўчаси, 14-уйда истиқомат қилувчи Б.О.Отабоев 2021 йил октябрь ойида ишлаш мақсадида Тошкент шаҳрига келган. Бу ерда у “Капелла” номли фирмага агент сифатида ишга жойлашиб, Юнусобод тумани, Ифтихор кўчаси 82-уйда жойлашган меҳмонхонада яшаган. 

Суриштирувларга кўра, Б.Отабоев ҳар ойда бир маротаба яшаш уйига оила аъзоларидан хабар олгани борган. Телефон орқали ота-онаси билан ҳар куни гаплашиб турган. Охирги маротаба 2022 йил 29 март куни Қашқадарё вилоятига бориб, 30 март куни у ердан қайтиб келган. Телефон орқали охирги маротаба 2022 йилнинг 19 апрель куни онаси билан гаплашиб, шундан сўнг телефон рақамини ўчириб қўйган.

Б.Отабоев ишхонасига 19 апрель куни борган ва сабабсиз у ердан чиқиб кетади. Ўзи яшайдиган меҳмонхонани ҳам ўша куни тарк этади. 20 апрель куни Миробод тумани 8-март кўчасида жойлашган “Топчан” номли меҳмонхонага соат 14:05 да жойлашади. 21 апрель куни соат 07:26 да номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмайди.

Алоҳида белгилари: бўйи – 170-175см, гавда тузилиши озғин, сочи калта қора рангда, кўзлари жигарранг, жағининг пастки қисмида чандиғи бор, ўнг томон лабининг пастида холи бор. Ўша куни эгнида мавсумий кийимда бўлган. 

         

 

 

    Бошқа янгиликлар