АсосийJamiyat

Ўзбекистон Қозоғистондан асосан қайси озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилгани маълум бўлди

'Ўзбекистон Қозоғистондан асосан қайси озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилгани маълум бўлди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси Қозоғистондан Ўзбекистонга импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига оид маълумотлар билан бўлишди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Қозоғистондан 1,5 миллион тонна буғдой, 218,3 минг тонна буғдой уни ва 47,3 минг тонна арпа олиб келинган. Шунингдек, қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам Ўзбекистонга келтирилган:

  • ўсимлик ёғи – 45,9 минг тонна;
  • маккажўхори – 33,6 минг тонна;
  • маргарин маҳсулотлари – 25,8 минг тонна;
  • картошка – 23,5 минг тонна;
  • қорамол гўшти – 9,1 минг тонна;
  • сут маҳсулотлари – 3 минг тонна;
  • қандолат маҳсулотлари – 1,6 минг тонна.

    Бошқа янгиликлар