АсосийJamiyat

Жорий ўқув йили учун 190 мингдан зиёд абитуриент талабаликка тавсия этилган – ДТМ

'Жорий ўқув йили учун 190 мингдан зиёд абитуриент талабаликка тавсия этилган – ДТМ'ning rasmi

2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларига кўра, 190 375 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.

Шундан

  •  39 962 нафари — давлат гранти;
  •  150 413 нафари — тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.

 

Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти:

  •  Кундузги таълим шакли — 118 352 нафар;
  •  Сиртқи таълим шакли — 45 407 нафар;
  •  Кечки таълим шакли — 9 139 нафар;
  •  Масофавий таълим шакли — 3 416 нафар.

 

Танлов натижаларига кўра:

  •  давлат гранти асосида ўртача балл — 121,2 баллни;
  •  тўлов-контракт асосида ўртача балл — 95,9 баллни ташкил этди.

    Бошқа янгиликлар