1 сентябрдан бошлаб автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни my.gov.uz орқали ҳам, масофадан ҳам қулай нархда расмийлаштириш мумкин.
Ҳайдовчилар ишончнома олиш учун нотариал идора излаб юрмайди, ҳужжатни тасдиқлатиш учун навбатларда ҳам турмайди. Барча жараёнлар онлайн амалга оширилади.
Ҳужжат унутиб қолдирилганида ҳам муаммо юзага келмайди. Ишончномалар ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.
Электрон ишончнома учун алоҳида тўлов тартиби (давлат божи – БҲМ 3 баравари – 900 минг сўм) белгиланган.
Бунда давлат божи:
- 1 ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
- 6 ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
- 3 йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм) миқдорида ундирилади.