1

Ўзбекистон компаниялари илк бор “IFA Berlin 2022” йирик халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 03.09.2022, 11:04
Ўзбекистон компаниялари илк бор “IFA Berlin 2022” йирик халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда

2-6 сентябрь кунлари Берлин шаҳрида маиший электротехника маҳсулотларининг йирик “IFA Berlin 2022” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Бу йилги кўргазмада Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ва мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси ташаббуси билан илк бора “Made in Uzbekistan” миллий стенди ташкил қилинди. Унда Ўзбекистоннинг маиший техника ишлаб чиқарувчи Artel, Ideal Electrolux, Smart, Verre, Vitech ва Sirius сингари йирик корхоналари маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

Ушбу йирик халқаро кўргазмада “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” белгиси остидаги маҳсулотларимиз учун янги бозорлар топиш ва экспорт шартномалари имзолаш кўзда тутилган.

Илк бора 1924 йилда ташкил қилинган мазкур кўргазма ҳар йили сентябрь ойида ўтказилади. “Берлин Радио Шоу” деб ҳам аталадиган ушбу кўргазма Германиядаги энг узоқ тарихга эга ва дунёдаги энг машҳур саноат кўргазмаларидан бири ҳисобланади. Кўргазмада маиший электротехника соҳасининг сўнгги ютуқ ва имкониятлари дунёнинг йирик брендлари томонидан намойиш этилади. Пандемиядан олдин 2019 йилда бўлиб ўтган охириги кўргазмада 1900 дан ортиқ фирма ва компаниялар 159 минг квадрат метр майдонда ўз маҳсулотларини намойиш этган. Кўргазмага эса 240 мингга яқин одам ташриф буюрган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1