АсосийJamiyat

Тошкентда мактаб ўқувчисига автомашинани бошқаришга рухсат берган она жавобгарликка тортилди

'Тошкентда мактаб ўқувчисига автомашинани бошқаришга рухсат берган она жавобгарликка тортилди'ning rasmi

Вояга етмаган боланинг хавфли манёврлар билан ҳаракатлангани акс этган видео бугун ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб улгурди.

Тошкент шаҳар ИИБ хабарига кўра, кенг муҳокамага сабаб бўлган ушбу видеотасвирдаги фуқаро 16 яшар мактаб ўқувчиси бўлган.

У ички ишлар ходимларига берган тушунтиришида автомашинани сояга олиб қўймоқчи бўлганини айтади.

Маълум қилинишича, бундай ҳолатлар ёшлар ўртасида қайта такрорланмаслиги, оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисалари содир этилишини олдини олиш мақсадида ўқувчининг содир этган ҳатти ҳаракатлари жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан боланинг вояга етмагани сабаб унинг онаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексниг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) ҳамда 135-модда (бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши) билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар