АсосийJamiyat

Президент Туркманистон миллий кенгаши мажлиси раиси Гулшат Маммедовани қабул қилди

'Президент Туркманистон миллий кенгаши мажлиси раиси Гулшат Маммедовани қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтаётган жаҳон мамлакатлари парламентлари аёл раҳбарларининг саммити доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Туркманистон Миллий Кенгаши Мажлиси Раиси Гулшат Маммедовани қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби хабар бермоқда. 

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шерикликка асосланган муносабатларнинг бугунги юксак даражасини мамнуният билан қайд этди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, бугун Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити ўз ишини бошлади.  

Тошкент саммитида БМТ, Парламентлараро Иттифоқ ва унга аъзо мамлакатлар парламентлари палаталарининг аёл-спикерлари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари, 17 та давлатдан 120 дан ортиқ парламент вакиллари иштирок этмоқда.

Парламентлараро Иттифоқ ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамкорлигида ташкил этилган анжуман мавзуси – “Парламент етакчилиги: барқарорлик ва фаровонликни янада самарали таъминлашда хавф-хатарларни баҳолаш”.  

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу нуфузли анжуман иштирокчиларига йўллаган мурожаатини Президент матбуот котиби Ш.Асадов ўқиб эшиттирди.

    Бошқа янгиликлар