1

Тошкентда 58 туп кўп йиллик дарахтларни бир кечада йўқ қилган тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 08.09.2022, 16:30
Тошкентда 58 туп кўп йиллик дарахтларни бир кечада йўқ қилган тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чилонзор кўчасида дарахтларни ноқонуний кесилиши бўйича хабар тарқалди. 

Ҳолат юзасидан Давлат экология қўмитаси жойига чиқиб ўрганиш олиб борилгани ва она табиатга етказилган зарар ҳақида маълумот берилди. 

Унга кўра дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги  оқибатида табиатга 797,7 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ўтказилган текшириш натижасига кўра, қурувчи ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1