АсосийJamiyat

Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига муҳим таклиф эълон қилинди

'Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига муҳим таклиф эълон қилинди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “GLOBOGATE Concept AG.” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.

Номзодлар учун талаблар:

Умумий ҳамширалик учун – шифохонанинг турли бўлимларида камида 4 йиллик тажрибага эга ҳамширалар агар реанимация ва интенсив терапия бўлса 2 йил (фақат беморларни парваришлаган) бўлиши;

- 39 ёшдан ошмаган бўлиши;

- шифохонада иш тажрибасига эга бўлиши (стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик, гинекология, шошилинч тез тиббий ёрдам, педиатрия, поликлиника-патронаж, акушерлик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди);
     
- судланмаган бўлиши;

- жисмонан соғлом бўлиши;

- тиббиёт коллежи (фақат 3 йиллик диплом ёки ОМХ) тамомлаган бўлиши;

- беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;

- Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида ўқиш (2 босқичли танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);

- номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;

- Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши;

Лойиҳада иштирок этиш истагида бўлган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

- Тошкент шаҳрида бепул турар жой;

- ўқув хонаси;

- ойлик стипендия.

Шунингдек, "GLOBOGATE Concept AG." қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:

- немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;

- тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;

- ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;

- ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;

- Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;

- меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 100 евродан бошланади, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.

    Бошқа янгиликлар